Номаълум шахслар томонидан ўзбек-тожик чегараси яқинида 26 кг наркотик модда қолдириб кетилди – ДХХ

Сақлаш
17:18 / 04.01.2023 1000 0

Номаълум шахслар томонидан Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи чегара яқинида 26 кг наркотик модда қолдириб кетилди, деб ёзмоқда ЎзА.

 

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва Чегара Қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи ўзбек-тожик давлат чегараси яқинида номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 20 кг 3 гр «опий» ва 6 кг 5 гр «гашиш» гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ДХХ Самарқанд вилояти бўйича Бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу гиёҳвандлик воситалари эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//