Жамият
24 декабрь куни Қашқадарё вилояти саломатликни тиклаш шифохонасида газ босими ортиши туфайли катта портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.
«Nasafnews»нинг қайд этишича, портлаш оқибатида шифохонада даволанаётган 2 нафар бемор куйиш тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий маркази Қашқадарё филиалига ётқизилган. Улардан бири марҳум атоқли шоир Абдулла Ориповнинг синглиси 74 ёшли Ойсара Убайдуллаева экани маълум бўлди.
Ойсара Убайдуллаева 2022 йил 30 декабрь куни 80 фоиз куйиш тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Бу ҳақда марҳуманинг яқинлари нашрга хабар қилгани айтилмоқда.
Шунингдек, 30 декабрь куни Абдулла Орипов ижоди ёритиб бориладиган Телеграм-каналда ҳам Ойсара Орипованинг вафот этгани хабар қилинганди.
Маълумотга кўра, Қашқадарё вилояти саломатликни тиклаш шифохонасида портлашдан олдин марҳума Ойсара Убайдуллаева турмуш ўртоғи билан даволанаётган бўлган. Ҳозирда марҳуманинг турмуш ўртоғи Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий маркази Қашқадарё филиалида даволанмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ