Жамият
2022 йил 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 40 та хорижий компания рўйхатга олинган. Икки йил ичида уларнинг сони 2 баравар кўпайди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 11 ойи давомида мазкур хорижий компаниялар томонидан 44,8 млрд сўм солиқ тўланган, бу ўтган йилга нисбатан 2 баробар кўпроқ. Бунда тўланган солиқларнинг 98 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади.
Солиқ тўловчи хорижий компаниялар:
Meta — 18,6 млрд сўм;
Google — 14,8 млрд сўм;
Apple — 6,2 млрд сўм;
Booking.com — 1,4 млрд сўм;
Netflix — 867,7 млн сўм;
Xsolla — 798,1 млн сўм;
Yandex — 445,5 млн сўм;
Paddlе.сom — 404,2 млн сўм;
LinkedIn — 234,1 млн сўм;
Adobe Systems — 180,3 млн сўм.
Аввалроқ Ўзбекистонда Facebook ва Instagram фойдаланувчилари сони 10 миллиондан ошгани ҳақида хабар берилганди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ