Жамият
Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги болалар шифохонасида Dok-1MAKS препарати сабаб 15 нафар бола вафот этгани ҳақида маълумот тарқалди.
Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили Алия Юнусова Самарқандга бориб, болалар шифохонасида Dok-1MAKS препарати сабаб болалар вафот этгани ҳолати бўйича текширув ўтказди. Текширувларда аниқланишича, ушбу дори воситаси қабул қилган 18 нафар бола вафот этган.
«Ўрганишлар кўрсатмоқдаки, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида центабр-декабрь ойларида 21 нафар бемор ўткир буйрак зарарланиши билан текширилган, даволанган. Беморлар Жиззах, Қашқадарё, Навоий ҳамда Самарқанд вилоятидан бўлган, 3 нафар бемор соғломлаштирилиб уйига жавоб берилган ва 18 нафари вафот этган. Беморларнинг барчаси 6 ёшгача бўлган болалар. Уларнинг 15 нафари 3 ёшгача бўлган болалар», — дейилади Омбудсман матбуот хизмати хабарида.
Беморларнинг яқинларидан уларнинг касалланиш сабаблари суриштирилганда уларда шамоллаш аломатлари бўлганлиги ва даволаш мақсадида Dok-1MAKS препарати қабул қилганидан сўнг аҳволи оғирлашгани баён қилинган.
Таъкидланишича, Dok-1MAKS препаратининг ҳар 10 млда паратсетамол — 500 мг, гвайфенезин — 200 мг, фенилефрина гидрохлорид — 10 мг мавжуд. Мутахассислар Dok-1MAKS препарати қўлланилиши кўрсатмасида препаратни 2 ёшдан қўллаш мумкинлиги кўрсатилганлиги, лекин шундай таркибли бошқа компаниялар препаратлари асосан 12 ёшдан кейин қўллашга рухсат берилганини таъкидлаган.
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонунининг 40-моддасида патологик-анатомик тадқиқотлар соғлиқни сақлаш муассасаларида одам ҳаётлигида ҳамда ўлганидан сўнг ташхис қўйиш (биопция ва аутопция), шунингдек, клиник шароитда ташхис қўйиш ва касалликни даволаш ишларининг тўғри олиб борилганлигини назорат қилиш, ўлим сабаблари ҳақида аниқ маълумотлар олиш мақсадида ўтказилиши белгиланган.
Шу билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан тасдиқланган «Патологик-анатомик тадқиқотлар ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга (22.02.2019 йил. рўйхат рақами 3138) кўра даволаш-профилактика муассасаларида вафот этган шахсларнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида патологик-анатомик тадқиқотлар ўтказиш белгиланган, лекин вафот этган беморларнинг бирортаси ҳам патологик-анатомик тадқиқотдан ўтказилмаган.
«Ҳозирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳи ўз ўрганишларини давом эттирмоқда. Самарқанд шаҳар прокуратураси ҳар бир ўлим ҳолати бўйича суриштирув-тергов олиб бормоқда. Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Самарқанд вилояти прокурори биринчи ўринбосаридан ҳолат бўйича чуқур ўрганиш олиб боришларини ва ҳар бир ҳолатда айбдорлар жазосиз қолмаслиги, қонун устуворлиги таъминланиши шартлигини сўради. Бола ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан ҳолат тўлиқ назоратга олинди», — дейилади Омбудсман хабарида.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ