Жамият
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим бошлиғи Динара Дўстмуҳаммедова қандай болалар тез-тез шамоллайдиган гуруҳга кириши ҳақидаги саволга жавоб берди.
Унинг сўзларига кўра, 3 ёшгача гўдаклар йилига 4 мартадан кўп, 3 ёшдан юқори болалар эса йилига 6 мартадан ортиқ респиратор касалликлар, яъни ЎРВИ, грипп, бронхит билан хасталанса, улар тез-тез шамолловчи болалар гуруҳига киради.
«Гўдакларда касалликларга қарши курашиш қобилияти (иммунитет) она қорнидаёқ шаклланади. Бир ёшгача бўлган кичкинтойларда эса иммунитет она сути орқали ўтади.
Ушбу табиий озуқа таркибида қатор тирик ингредиентлар, фойдали бактериялар, фермент ва гормонлар бўлиб, улар бола танасининг турли инфекцияларга қарши курашувчанлигини оширади. У билан озиқланган гўдак шамоллаш, грипп, отит ва юқори нафас йўллари инфекциялари ҳамда стоматит каби хасталиклардан камроқ азият чекади», — дейди мутахассис.
Шунингдек, туғилгандан сўнг бола организмида турли инфекцияларга қарши иммунитет профилактик эмланиш орқали ҳам ҳосил қилинади.
Динара Дўстмуҳаммедова тез-тез шамолловчи болалар доимий равишда шифокор назоратида бўлиши ва керакли муолажаларни олиши зарурлигини қўшимча қилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Маданият
77831
Жамият
56765
Жамият
55996
Жамият
51053
Жамият
//
Изоҳ йўқ