Пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган ўртача иш ҳақи миқдори ошди

Сақлаш
19:46 / 15.12.2022 972 0

Пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган ўртача иш ҳақи миқдори оширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси хабар берди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан 2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияларини ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори чегараси пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробарига оширилиши белгиланган.

 

Унга кўра, пенсия тайинлашда ҳисобга олинган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 3 млн 240 минг сўмдан юқори бўлган пенционерларнинг пенсиялари қайта ҳисоб-китоб қилиб чиқилади.

 

Шунингдек, пенсияси ошадиган фуқароларга жорий йилнинг декабрь ойида SMS-хабарнома юборилган.

 

Маълумот учун, пенсияларнинг миқдори автоматик тарзда қайта ҳисоб-китоб қилиниб, бунда пенционерларни Пенсия жамғармасига мурожаат этишга ҳожат қолмайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//