Иқтисод
Мониторинг натижаларига кўра, жорий йилнинг 1 январидан 30 ноябригача бўлган даврда республика солиқ тушумлари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,2 фоизга ошган.
Бу кўрсаткич Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг ҳар ой ўтказадиган ҳудудлардаги ишбилармонлик фаоллиги таҳлилида ҳисоблаб чиқилди.
Жумладан, Фарғона (34,2 фоиз), Самарқанд (34,0 фоиз), Бухоро (32,6 фоиз), Жиззах (31,7 фоиз), Сирдарё (29,6 фоиз) вилоятларида, Қорақалпоғистон Республикасида (31,9 фоиз) ва Тошкент шаҳрида (42,7 фоиз) солиқ тушумларининг сезиларли ўсиши қайд этилди.
Бюджетга солиқ тушумларининг ўсиши барқарор тенденцияни сақлаб келмоқда.
Таҳлиларга кўра, жорий йилнинг 11 ойи давомида солиқ тушумларининг ўсишига: қўшилган қиймат солиғи (32,6 фоиз) ва айланмада олинадиган солиқ (44,4 фоиз) катта таъсир кўрсатди. Шунингдек, йил бошидан буён ташкилотлар томонидан тўланган даромад солиғи 53,8 фоизга кўпайди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ