Иқтисод
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг Ўзбекистонда кўчмас мулк бозоридаги талаб ўзгаришлари таҳлилида Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси нархларининг ўзгаришига оид маълумотлар ҳам кўрсатиб ўтилди.
Унга кўра, ноябрь ойида пойтахтда ижара нархларининг пасайиши қайд этилган.
Яъни октябрь ойига нисбатан ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ижарага бериладиган уй-жой нархи 5,8 фоизга арзонлаган. Шу билан бирга, йил бошидан бери пойтахтда ўртача ижара нархи 35 фоиздан ошиб, 1 квадрат метр учун деярли 10 долларни ташкил этган.
Марказ таҳлилларига кўра, 1 кв.м учун энг юқори ижара нархи Шайхонтоҳур (13,2 долл.), Миробод (12,3 долл.) ва Яккасарой (12,2 долл.) туманларида қайд этилди. Нисбатан арзон нархлар Учтепа (8,1 долл.), Сергели (7,2 долл.) ва Бектемир (6 долл.) туманларида қайд этилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ