Иқтисод
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Сарвиноз Аҳмедова маълум қилди.
Қайд қилинишича, республикада жорий йилда 22,4 минг тонна пилла етиштириш режа-топшириғи белгиланган бўлиб, амалда 22,7 минг тонна пилла хомашёси етиштирилди Бу эса прогнозга нисбатан 101,3 фоизни ташкил этади.
Тизим корхоналари томонидан етиштирилган пилла хомашёсини қайта ишлаш қувватларидан фойдаланиш даражаси 2020 йилда 94 фоизни ташкил этган бўлса, жорий йилда ушбу кўрсаткич 100 фоизга етказилди.
Бундан ташқари, жорий йилда умумий ҳисобда 117,4 млн АҚШ доллари миқдоридаги 101 та инвестицион лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда.
Бугунги кунга қадар тармоқдаги пиллани қайта ишлаш ва ипак қурти тайёрлаш корхоналари томонидан техник ва технологик жиҳатдан модернизация қилиш ҳамда янги қувватларни ишга тушириш ишларига жами 85 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағларини ўзлаштиришга эришилди.
Жорий йил 10 ойи мобайнида 1981,5 тонна хом ипак, 787,9 тонна ипак момиғи, 679,6 тонна эшилган ипак ип, 7628,9 минг пог.метр ипак мато, 285 дона ипак гилами, 779 минг дона ипакли тайёр кийим–кечак ишлаб чиқарилди.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ