Маданият
Ўзбекистонда биринчи марта Жалолиддин Румийнинг 25 700 байтдан иборат “Маънавий маснавий” асари ўзбек тилида нашр этилди.
Асар илк бор шоир Асқар Маҳкам томонидан биринчи жилдининг ярмигача, шарҳлари билан таржима қилинган, кейинроқ чоп этилган варианти эса Жамол Камол томонидан тайёрланганди.
Шу кунларда “Ойдин” нашриёти томонидан шоир ва таржимон Одил Икром таржимасида “Маънавий маснавий”нинг олти жилддан иборат тўлиқ нашри ўзбек китобхонларига тақдим этилди.
Эслатиб ўтамиз, Мавлоно Жалолиддин Румий Шарқ ва Ғарб фалсафасига ҳамда сўз санъатига катта таъсир ўтказган буюк сиймолардан бири. Фирдавсийнинг “Шоҳнома”си, Саъдийнинг “Гулистон”и, Ҳофизнинг “Девон”и билан бир қаторда турувчи, форсий Қуръон номи билан шуҳрат қозонган “Маънавий маснавий” асари инсон маънавий ҳаётининг қомуси сифатида нафақат Шарқда, балки Ғарбда ҳам ихлос билан ўқилмоқда.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ