Ўқувчиларни калтаклаган ўқитувчи ўз хоҳишига кўра ишдан бўшади

Сақлаш
21:14 / 16.11.2022 1713 0

Бухоро шаҳридаги 4-мактабда ўқитувчи аёл уй вазифасини яхши бажармаган ўқувчиларнинг деярли барчасини калтаклагани тўғрисида хабар берилганди. Бухоро вилояти ХТБнинг маълум қилишичавилоят халқ таълими бошқармаси томонидан махсус ишчи гуруҳи тузилиб, ўрганиш жараёнлари бошлаб юборилган. Ҳозирда ўз педагогик фаолиятини бажаришда қўпол хатоликка йўл қўйгани учун мактаб ўқитувчиси ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган.

 

«Ушбу ҳолат Бухоро вилоятида фавқулотда вазият сифатида баҳоланиб, шу куннинг ўзида вилоят ҳокими ўринбосари Мирали Ҳамроев раҳбарлигида халқ таълими бўлимлари мудирлари, мактаб директорлари иштирокида Zoom орқали йиғилиш ўтказилиб, бу ҳолат кенг муҳокама қилинди. Ўқитувчиларнинг педагогик маданиятини ошириш ва бундай хунук ҳолатларнинг олдини олиш борасида қатъий топшириқлар берилди. Ҳозирда ҳолат бўйича ўрганиш ишлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида давом этмоқда»,  дейилади хабарда.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//