Жиззахдаги “Маънавият карвони” кунлари давом этмоқда

Сақлаш
20:39 / 16.11.2022 1646 0

Жиззахдаги Маънавият кунлари тадбирлари доирасида 13 та машинадан иборат  “Китоб карвони” вилоятнинг барча шаҳар ва туманларига йўл олди. Карвоннинг йўлга чиқиши аввалида Президент админстрацияси масъули Нодир Холбўтаев сўзга чиқиб, китоб ва китобхонлик ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

 

 

“150 дан ортиқ ижодкорлар билан бир неча кундан буён тадбирлар, учрашувлар ўтказяпмиз. Уларнинг аксарияти китобхонликка бағишланган. Мана бугун ҳам катта карвон ҳудудларга йўл оляпти. У борган манзиллар зиёга, нурга бурканади. Карвонимизнинг йўли доим очиқ бўлсин. Бугунги байрам барчамизга муборак бўлсин”, деди у

 

 

Эслатиб ўтамиз, “Китоб карвони”да 10 000 нусхадан ортиқ ўзбек ва жаҳон адабияти дурдоналари аҳолининг барча қатламлари фойдаланиши учун мактаблар, маҳаллалардаги кутубхоналарга бепул тарқатилади.

 

Шунингдек, шу куннинг ўзида вилоятда "Ўзбекистон қаҳрамонлари” китоб-альбомининг тақдимоти ҳамда “Менинг фарзандим – Ўзбекистон фахри!” лойиҳаси ўтказилди.

 

 

Тадбирлар аввалида Усмон Азим, Жамила Шермуҳаммедовалар сўзга чиқиб,  Ўзбекистон қаҳрамонлари ҳақида сўзлаб беришди. Шундан сўнг вилоятда тенгдошларига ўрнак бўлаётган ёшлар ва уларнинг ота-оналари тақдирланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//