Жамият
Ўзбекистонда судланганларнинг умумий ўрта таълим тизимидаги раҳбарлик лавозимларини эгаллаши тақиқланиши мумкин. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида белгиланмоқда.
Унга кўра, қуйидагилар умумий ўрта таълим тизимида раҳбарлик лавозимига тайинланиши тақиқланади:
– суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
– психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахслар;
– умумий ўрта таълим тизимида раҳбарлик фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликка чалинган шахслар;
– қасддан содир этган жинояти учун муқаддам судланган (судланганлик ҳолати тугатилганлиги, олиб ташланганлигидан қатъи назар) шахслар;
– жиноят ишлари айбдорлиги тўғрисидаги масала ҳал этилмаган ҳолда тугатилган жиноятларни (қасддан) содир этган шахслар.
Қонун лойиҳаси муҳокамаси 23 ноябргача давом этади.
Сиёсат
Иқтисод
Жамият
Иқтисод
Сиёсат
77608
Жамият
56654
Жамият
55856
Жамият
50917
Жамият
//
1 Изоҳ
Jamshid
12:01 / 01.01.1970
Жуда тўғри қонун бўлар эди. 167-модда. Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, 207-модда. Мансабга совуққонлик билан қараш, 209-модда. Мансаб сохтакорлиги ва шу каби жиноят кодекси моддалари билан судланганларни умуман мактаб раҳбарлигига тайинламаслик лозим. Ҳурмат билан, проф. Ашуров Ж.