Иқтисод
Бугунги глобал иқтисодий инқироз Ўзбекистон учун ҳам мураккаб кечмоқда. Бу ҳақда Самарқандда бўлиб ўтаётган иқтисодий форумда молия вазири Тимур Ишметов айтиб ўтди.
Тимур Ишметовнинг таъкидлашича, ҳозирда энг муҳим вазифа инфляция даражасини ушлаб туриш ва давлат харажатларини камайтиришдан иборат.
Инқироз бошланганда биз жуда ҳам яхши ташхис қила олмадик. Cовид пайтидагидек давом этади деб ўйладик. Кўрдикки, муаммоларни ечиш учун тизимли ислоҳотларни давом эттириш керак. 3-4 йил илгари эътиборни кредитларни олишга қаратдик ва бунга шароит яратдик. Бизда катта қарз йўқ эди. Ҳозир янги босқичдамиз. Кўряпмизки, Ўзбекистон иқтисодиёти жуда қийин босқичда. Яъни фоиз ва ставкалар ошмоқда, кредит олиш қимматлашмоқда. Бизда молиявий буфер чекланди. Энди эътиборимизни хусусий инвестицияларга қаратишимиз керак ва буни бошладик. Иқтисодиётда нафақат давлат, балки хусусий капиталларга ҳам таяниш яхши самара беради.
Бу йил бюджет дефицити 4 фоиз атрофида бўлади. Кейинги йил учун дилемма олдида турибмиз. Молиявий тақчилликни 3 фоизда ушлаб қолиш учун жуда кўп босим кузатилмоқда.
Ҳозир биз учун инфляция даражасини ушлаб туриш устувор масала бўлиши керак. Келажакда ижобий натижага эришиш учун шундай қилишга мажбурмиз. Биз инфратузилмаларни давлат бюджети ҳисобига молиялаштира олмай қоламиз. Бюджет тақчиллигини камайтириш учун хусусий секторга, хусусий инвестицияларга эътиборни кучайтиряпмиз. Асосийси, Марказий банкни қўллаб-қувватлаш зарур. Барча харажатларимизни камайтиришимиз керак.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ