Илм-фан
Президент Ш.Мирзиёв томонидан аҳоли, хусусан, ёш авлод, шунингдек, хотин-қизларнинг бўш вақтларини унумли ташкиллаштириш бўйича илгари сурилган “Беш ташаббус” лойиҳаси ҳамда Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармонида белгиланган республикамизда китобхонликни кенг оммалаштириш, “Китобсевар миллат” умуммиллий ғоясини рўёбга чиқариш вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, ушбу мақсад ва вазифалар асосида мамлакатда ноширлик ва матбаа тизимини янада ривожлантириш, сифатли китоб маҳсулотларини чоп этиш ва китобхонларга етказиш, бу борада жаҳон тажрибасини ўрганиш, халқаро алоқаларни кенгайтириш, аҳоли китобхонлик маданиятини ошириш, ёшларни мутолаага жалб этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳамкорлигида 2022 йилнинг 2-4 ноябрь кунлари анъанавий “TASHKENT BOOK FEST – 2022” III Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси ташкил этилди.
Халқаро китоб кўргазма-ярмарканинг асосий мақсади – республикамизда ноширлик-матбаа соҳасида эришилган ютуқларни ҳалқаро даражада намойиш этиш, мавжуд ноширлик, матбаачилик ҳамда китоб савдоси ташкилотларининг хорижий соҳа мутахассислари билан ўзаро халқаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш, мамлакатда ноширлик ишини замонавий, янги босқичга олиб чиқиш, кўргазма-ярмарка доирасида тақдимотлар орқали ўзбек адабиётининг етук намуналарини хорижий тилларга ҳамда жаҳон адабиётининг сара намуналарини ўзбек тилига таржима қилиш борасида келишувларга эришиш, аҳолининг, шу жумладан ёш авлоднинг билим олиш, маънавий ва маърифий савиясини юксалтириш, янгиланаётган Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ғоялари ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашда китобнинг роли ва аҳа-миятини кучайтиришдан иборат.
Халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида Арманистон, Беларусь, Буюк Британия, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия Федерацияси, Тожикистон, Туркия, Ҳиндистон давлатларидан соҳа мутахассислари, шунингдек, 46 та хорижий нашриёт ва китоб савдо ташкилотининг 98 нафар вакили иштирок этдилар.
Шунингдек, Республикамиздаги 30 та давлат ва хусусий нашриёт ҳамда китоб савдо ташкилотлари китоб ярмаркалари билан иштирок этишди.
Ярмарка доирасида қатнашчи хориж давлатларнинг сўнгги йилларда нашр этилган энг сара китоблари, ноширлик соҳасидаги янги лойиҳалари тақдимотлари; ижодкорлар, муаллифлар, таржимонлар, ноширлар билан ижодий учрашувлар, шунингдек, хорижий соҳа мутахассисларининг инклюзив чиқишлари ўрин олган.
Шу билан бирга, нуфузли халқаро тадбирда нашр этилаётган китобларнинг мазмун-мундарижасини бойитиш, матбаа сифатини яхшилаш юзасидан ноширлар, матбаачилар, муаллифлар, таниқли олимларнинг китобхонлар билан очиқ мулоқоти ташкил этилди.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ