Жамият
Марғилон шаҳар Халқ таълими бўлими бошлиғи таълим тизимини мунтазам равишда танқид қилгани сабаб унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олингани ҳақида видео хабарлар тарқалди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Аниқланишича, Марғилон шаҳар прокуратураси томонидан шаҳар Халқ таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Терговда Марғилон шаҳар халқ таълими бўлими собиқ бошлиғи қурилиш-таъмирлаш ишлари давомида жами 1,7 миллиард сўм миқдордаги маблағларни талон-торож қилгани ва давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказгани аниқланган. Шу сабаб, 1 ноябрь куни у гумонланувчи тариқасида процессуал тартибда ушланган.
Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
78285
Жамият
56989
Жамият
56250
Жамият
51297
Жамият
//
Изоҳ йўқ