Жамият
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар киритишга оид қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.
Янги киритилаётган 197-7-моддага кўра, тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш – фуқароларга БҲМнинг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса – етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Ушбу ҳуқуқбузарликларни жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 3 кунлик муддатда кўриб чиқиш таклиф қилинмоқда.
2019-2022 йиллар давомида Ўзбекистонда 290 га яқин ҳолатда тиббиёт ходимларига нисбатан турли шаклдаги тажовузлар қилинган.
Таъкидлаш жоизки, Россия ва Қозоғистон Республикасининг МЖтКда тиббиёт ходими фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун алоҳида жавобгарлик назарда тутилган.
Қонун лойиҳаси ташаббус ҳуқуқи асосида Бош прокурор томонидан киритилган.
Сиёсат
Иқтисод
Жамият
Иқтисод
Сиёсат
77609
Жамият
56654
Жамият
55856
Жамият
50917
Жамият
//
Изоҳ йўқ