Иқтисод
Ўзбекистон банклари томонидан жорий йилнинг январь—сентябрь ойлари давомида 53,3 трлн сўмлик даромад олинган.
Марказий банк хабарига кўра, бунда фоизсиз даромадлар 6,7 трлн сўмни, фоизли даромадлар 46,6 трлн сўмни ташкил этган.
Банкларнинг фоизсиз даромадлари ўтган йилга нисбатан 4,3 трлн сўмга кўпайган. Фоизли даромадлар билан бу кўрсаткич 12 трлн сўмдан ошган.
Йил бошидан бери Ўзбекистондаги банклар 2,2 трлн сўмлик фойда солиғини тўлаган. Бу ўтган йилга нисбатан деярли 1 млрд сўмга кўпдир.
Банклар жорий йилда 7,1 трлн сўм соф фойда кўрган. Улар томонидан сентябрь ойининг ўзида 1 трлн сўмлик соф фойдага эришилган.
Январь—август ойларига кўра соф фойда миқдори ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,5 трлн сўмга кўпайган.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77694
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ