Жамият
Бу ҳақдаги ўзгариш депутатлар томонидан кўриб чиқилган «Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида»ги қонун лойиҳасида белгиланмоқда, дея хабар берди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев.
«Эндиликда донор сифатида ўзидан аъзолари ва (ёки) тўқималарининг трансплантация учун олинишига ихтиёрий равишда, бепул асосда, нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилик берган инсон тушунилади.
Амалдаги таҳрирда донор-беморга трансплантация қилиш учун органлари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини ўз ихтиёри билан бераётган инсон тушунилиб, у уч йилдан ортиқ никоҳда бўлган эр-хотинлар ва уларнинг олдинги турмушидан бўлган фарзандлари, тўғри ва ён тарафдан бўлган қариндошлари, шунингдек, ўгай ота, ўгай она, ўгай ўғил, ўгай қиз ва оила ҳақидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ фарзандликка олинган болалар тирик донор бўлиши мумкин эди», деб ёзади депутат.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб Сенатга юборилган.
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77532
Жамият
56607
Жамият
55807
Жамият
50874
Жамият
//
Изоҳ йўқ