Иқтисод
Ўзбекистоннинг 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларидаги иқтисодий ҳолати рақамларда маълум қилинди.
Давлат статистика қўмитаси эълон қилган маълумотларда ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати 5,8 фоизни ташкил этганини кўриш мумкин.
Саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси – 5,3 фоиз, қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати эса 6,3 фоизга тенг.
Чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 10,8 фоиз, бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати – 15,4 фоиз. Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ўсиш суръати – 3,6 фоиз, ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 27,2 фоиз.
Бундан ташқари, экспортнинг ўсиш суръати – 35,7 фоиз, импортнинг ўсиш суръати – 22,3 фоиз, фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони – 577 994 та, транспортда юк ташишнинг ўсиш суръати – 2,1 фоиз, аҳолининг умумий даромадлари ўсиш суръати – 10,7 фоиз.
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Маданият
77355
Жамият
56495
Жамият
55694
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ