Жамият
Ўзбекистонда ўрта махсус, профессионал ва умумий ўрта таълим ташкилотларида белгиланадиган қўшимча ҳақ миқдори ва муддатлари маълум бўлди.
Лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча ҳақ ходимнинг фаолияти натижалари асосида қуйидагича ўрнатилиши мумкин:
– ёшларни тарбиялашга оид ҳар бир ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий қилинган илмий-методик қўлланма, илмий-таҳлилий услуб (ёндашув)лар учун лавозим маошига нисбатан 30 фоизгача;
таълим ва тарбия соҳасида тегишли ташкилот билан боғлиқ илмий мақола (монография) нашр қилганлиги учун:
– журналнинг даражаси ва муҳимлигидан келиб чиққан ҳолда миллий илмий журналлардаги нашр учун лавозим маошига нисбатан 15 фоизгача;
– халқаро журналларда эълон қилинган ҳар бир мақола (монография) учун муаллифларга лавозим маошига нисбатан 30 фоизгача белгиланади.
Мазкур банднинг барча кичик бандлари асосида ҳар ойлик қўшимча ҳақ лавозим маошига нисбатан бир ойда фалсафа доктори (PhD)га 30 фоиз ва фан доктори (DSs)га 60 фоиздан ошмаслиги лозим.
Лавозим маошига бир марталик қўшимча ҳақ маълум бир давр учун эришилган натижалар йиғиндисидан келиб чиққан ҳолда ёки зарур шартлар бажарилганда белгиланади:
фан олимпиадалари ғолибларини тайёрлагани учун лавозим маошига нисбатан:
– туман ва вилоят миқёсдаги натижалар учун 15 фоизгача;
– республика миқёсдаги натижалар учун 20 фоизгача;
– халқаро миқёсдаги натижалар учун 30 фоизгача;
– замонавий ўқув-кўргазмаларни яратганлиги учун 10 фоизгача;
– ноанъанавий йўналишдаги (робототехника, ментал арифметика ва бошқалар) ўқув машғулотларини ташкил қилганилиги учун 30 фоизгача;
– ўқувчиларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга қўшган ҳиссаси учун 20 фоизгача.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ