“Ўзбегим” шеъри белорус тилида янгради

Сақлаш
17:35 / 02.11.2021 1042 0

Ўзбек тили байрами куни хорижий давлатларда ҳам муносиб нишонланмоқда.

 

Ўзбекистоннинг Минск шаҳридаги элчихонаси, Белорус Ёзувчилар уюшмаси ва Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети билан ҳамкорликда Ўзбек тили байрами куни ҳамда Алишер Навоийнинг 580 йиллигига бағишлаб онлайн ижодий кеча ўтказди.

 

Мулоқот давомида икки давлат ўртасидаги адабий алоқалар мустаҳкамланиб бораётгани қайд этилди. Белорус Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Наум Гальперович Эркин Воҳидовнинг белорус тилига ўгирилган “Ўзбегим” шеърини ўқиб берди.

 

Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консулхонаси ташкил этган тадбирда кейинги йилларда ўзбек тилининг жаҳон миқёсидаги нуфузи ошиб бораётгани таъкидланди.

 

Кечада вилоят ҳокимиятининг миллатлараро алоқалар бўлими бошлиғи Максат Токаев, вилоятнинг халқ ассамблеяси мутасаддилари, “Пахтакор” этномаданий бирлашмаси аъзолари, Каспий давлат технологиялар ва инжинеринг университетидаги ўзбекистонлик талабалар ва маҳаллий ОАВ вакиллар қатнашди.

Туркманистон давлат кутубхонасида 5 жилдли “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китобининг тақдимоти ўтказилди.

– Кутубхонамизда 300 дан ортиқ ўзбек тилидаги китоблар мавжуд, – деди директор Багдагул Самедова. – Янги нашрлар билан бойитиб боришни режалаштирганмиз.

 

Тадбир иштирокчилари 80 мингта сўзни жамлаган “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” билан яқиндан танишдилар. Ўзбекистон элчихонаси кутубхона фондига китоблар совға қилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//