Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди

Сақлаш
16:35 / 18.10.2022 1087 0

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ-10 давлатлар ҳақида маълумот берди.

 

Қўмитага кўра, 2022 йилнинг январь—сентябрь ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида юқори улушга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда — 6,9 млрд доллар. Кейинги ўринлардан Россия (6,5 млрд) ва Қозоғистон (3,3 млрд) ўрин олган.

 

Мазкур кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишда:

 

Хитой – 6,9 млрд;

Россия – 6,5 млрд;

Қозоғистон – 3,3 млрд;

Туркия – 2,5 млрд;

Корея – 1,8 млрд;

Қирғизистон – 867 млн;

Германия – 783 млн;

Туркманистон – 569 млн;

Афғонистон – 521 млн;

Ҳиндистон – 502 млн.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//