Маданият
Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигида суратга олинган «Мендирман Жалолиддин» сериалининг 13 қисмдан иборат биринчи фасли томошабинлар эътиборига ҳавола этилган эди. Табиийки, кўпчиликда фильмнинг давоми қачон суратга олинишига қизиқиш юқори. Бу борада Маданият вазири Озодбек Назарбеков вазирликнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
— Туркияга сафаримиз давоми Меҳмет Боздағ таклифига биноан, Озарбайжон Маданият вазири Анар Керимов билан биргаликда “Bozdag’ film” кинокомпаниясининг суратга олиш майдончасида бўлдик.
Айтиш мумкинки, ўзбек киномухлислари қалбидан чуқур жой олган "Эртуғрул", “Эртуғрул Дирилиш”, ”Қурилиш.Осман”, “Мендирман Жалолиддин” каби тарихий сериаллар тасвирга олинган ушбу майдонга кирган киши ўзини ўтмишга тушиб қолгандек ҳис қилади. Беихтиёр кўз олдингизда ўша давр гавдаланади.
Ана шундай таассуротлардан сўнг, Меҳмет Боздағ билан “Мендирман Жалолиддин” сериалининг иккинчи мавсумини суратга олиш ҳақида ҳам фикр-мулоҳазалар алмашдик. Ўйлаймизки, тез фурсатда бу борадаги янгиликлардан хабардор қиламиз, — дейди Озодбек Назарбеков, Маданият вазири.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77599
Жамият
56648
Жамият
55850
Жамият
50912
Жамият
//
Изоҳ йўқ