Тошкент вилоятида бир соат ичида 2 та ер силкиниши қайд этилди

Сақлаш
14:26 / 14.10.2022 700 0

Бугун, 14 октабр куни Қозоғистонда кузатилган иккита зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

 

Биринчи зилзила Тошкент вақти билан соат 04:39 да (13.10.2022 йил, Гринвич бўйича 23:39 да) Қозоғистонда содир бўлди. Зилзила координаталари: 41,54 градус шимолий кенглик; 69,2 градус шарқий узунлик. Эпицентри Тошкентдан 31 км шимоли-ғарбда 15 км чуқурликда жойлашган зилзила кучи 2,5 баллга тенг.

 

Иккинчи ер силкиниши Тошкент вақти билан соат 05:16 да (14.10.2022 йил, Гринвич бўйича 00:16 да) Қозоғистонда содир бўлган. Зилзила координаталари: 41,56 градус шимолий кенглик; 69,21 градус шарқий узунлик. Эпицентри Тошкентдан 33 км шимолида 15 км чуқурликда жойлашган зилзила кучи 2,6 баллга тенг.

 

Ҳар икки зилзила кучи Тошкент вилоятининг Тошкент туманида сезилган — 2 балл, 14 км ва 2 балл, 16 км.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//