Жамият
Сўх туманининг «Навобод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида барпо этилган янги аэропорт, дастлабки синов парвозини қабул қилди. Бу ҳақда Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд қилинишича, Фарғона халқаро аэропортидан амалга оширилган синов Humo Air авиакомпаниясига қарашли Ан-2П йўловчи ташиш самолётида амалга оширилган. Маҳаллий вақт билан соат 12:30 да Фарғонадан ҳавога кўтарилган лайнер, соат 13:10 да Сўх аэропортига келиб қўнган.
Амалга оширилган парвоз ҳамда Сўх аэропортида яратилган техник шароитлар мутахассислар томонидан юқори баҳоланди.
Мазкур аэропорт майдони етти гектар бўлиб, узунлиги етти юз метрни ташкил этади.
«Қурилиш ишлари учун давлат бюджетидан олти миллиард саккиз юз миллион сўм маблағ ажратилиб, учиш майдончаси, кутиш зали, овқатланиш шаҳобчаси, савдо нуқтаси, дам олиш жойларини ўзида қамраб оладиган замонавий мажмуа ташкил этилди», дейилади хабарда.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77669
Жамият
56689
Жамият
55909
Жамият
50962
Жамият
//
Изоҳ йўқ