Жамият
«Ҳар қандай Ренессансни маърифатсиз яратиб бўлмайди. Учинчи Ренессансни яратиш учун аввало маърифатли жамиятни барпо этишимиз зарур. Ҳали очилмаган, ўрганилмаган ва биз билмайдиган маънавий меросимиз жуда кўп. Уларни ўрганиш учун қадам ташлаш даври келди. Бошланган ушбу анжуман миқёсида жамиятимиздаги бутун бир зиёлилар қатлами қамраб олиниши ва ушбу йўлда олиб борилган янги тадқиқотлар, янги илмий ишлар, мақолалар ва таклифлар ўрганилиши, муҳокама қилиниши керак» – бугун, 13 октябрь куни Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти томонидан «Маърифатли жамият қуриш жараёнида Шарқ мутафаккирлари илмий-маънавий меросининг аҳамияти» мавзусида ўтказилган республика илмий-амалий анжуманида шу каби мавзулар теграсида фикр алмашилди.
Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти директори Олимжон Давлатов жамиятимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш жараёни жадал кечаётгани, аждодларимизнинг илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш ва бунинг бугунги кун ва келажак учун аҳамияти ҳақида илмий асосланган таклифларни доимий равишда муҳокама қилиш зарурати мавжудлигини таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими, тарих фанлари доктори, профессор Абдухалил Маврулов «Биз ўтмиш мутафаккир алломаларимиз яратган илмий-маданий меросдан қай даражада ғурурланаётган бўлсак, яна беш асрдан сўнг бизнинг авлодларимиз бугунги кун ёшлари томонидан кашф қилинган қайси ютуқлардан ифтихор қиладилар», деган масъуллик ҳисси бизни бефарқ қолдирмаслиги керак деган фикрни алоҳида таъкидлади.
Анжуманда сўзга чиққан маърузачилар Учинчи Ренессанс пойдеворини қўйишда биринчи ва иккинчи Ренессанс даври алломаларининг ғоялари, қарашлари ва маънавий дунёқарашидан фойдаланиш лозимлигини таъкидладилар.
«Амир Темур ва темурийлар давридаги Ренессанс натижалари, маънавий-маърифий ва маданий юксалиш анъаналари ҳозир ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Булар Президентимиз томонидан асослаб берилган Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш ва янги жамият қуриш ғоясини амалга оширишда улкан маънавий озуқа вазифасини ўтамоқда», дейди фалсафа фанлари доктори Қиёмиддин Назаров.
Қайд этилишича, анжуманга 300 дан ортиқ мақола келиб тушган бўлиб, шундан мазмунли ва таҳлилий ёзилган 58 таси сараланиб, алоҳида тўплам ҳолида нашр этилди. Конференцияда бир неча номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, пул мукофоти билан тақдирланди.
Жаҳон
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ