Жамият
Нилуфар Ҳусанбоева Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
12 октябрь куни Миробод туманидаги 110-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси масъул ходимлари, туман халқ таълими бўлими мудирлари, умумтаълим муассасалари директорлари иштирок этди.
Йиғилишда Халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражабов қатнашди ва сўзга чиқди. Жумладан, Ваҳобжон Тўражонович Халқ таълими вазири буйруғини ўқиб эшиттирди. Унга кўра, Нилуфар Ҳусанбоева Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бунгача Нилуфар Ҳусанова Яккасарой туман халқ таълими бўлими мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, Халқ таълими вазири буйруғи билан Бобур Мирхолиқов Яшнобод тумани халқ таълими бўлими мудири вазифасига тайинланди.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77692
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ