Тошкент ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар қаторидан жой олди

Сақлаш
14:26 / 13.10.2022 940 0

Тошкент 12 октябрь куни ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар қаторидан ўрин олди. Бу ҳақда гидрометеорологик тадқиқотлар муаллифи Эркин Абдулаҳадов ўз каналида ёзди.

 

«Ҳавода майда PM-2,5 дисперс заррачасининг меъёрий қийматларидан ортиши ҳавонинг сифат даражаси «қониқарсиз» бўлишини таъминлади. Мазкур кўрсаткич билан пойтахт Тошкент соат 18:00 да дунёнинг йирик шаҳарлари орасида ҳавонинг ифлосланиши бўйича 8-ўринда қайд этилди», деб ёзади Эркин Абдулаҳадов.

 

12 октябрь 18:00 ҳолатига кўра Қозоғистон пойтахти Остона ҳавоси энг ифлосланган шаҳар сифатида қайд этилган. Шунингдек, Ченгду, Пекин, Уҳан (Хитой), Лаҳор (Покистон), Дубай (БАА), Деҳли (Ҳиндистон) шаҳарларида ҳам ҳавонинг кескин ифлосланиши кузатилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//