Тошкентда уй-жой ижараси ўртача 1 млн сўмни ташкил қилади – Солиқ қўмитаси

Сақлаш
19:44 / 12.10.2022 724 0

Жисмоний шахслар 2022 йил 1 январдан кўчмас мулкни ижарага бериш ёки текин фойдаланиш шартномаларини «E-ijara» хизмати орқали солиқ органларида рўйхатдан ўтказиши шарт. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

 

Хабар берилишича, 2022 йил 1 октябр ҳолатига солиқ органларида 96 мингдан ортиқ турар жой ижара шартномаси рўйхатга олинган.

 

Мавжуд маълумотлар таҳлилига кўра Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси ўртача ойлик 1 млн сўмдан кўпроқни ташкил қилади.

 

Ҳудудларда ижара ҳақининг ўртача миқдори 630 минг сўмдан 977 минг сўмгача.

 

Республикада ижарага берилган турар-жой объектлари:

 

– 2 млн сўмдан 5 млн сўмгача – 3 240 та;

– 5 млн сўмдан ортиқ – 255 та.

 

Солиқ солиш мақсадида 2022 йилда кўчмас мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун 1 кв. метр яшаш майдони:

 

– Тошкент шаҳрида – 15 500 сўм;

– Нукус ва вилоят марказларида – 9 500 сўм;

– бошқа аҳоли пунктларида - 4 000 сўм этиб белгиланган.

 

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар мулкий даромадлар таркибига киради ва 12 фоиз ставкада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади.

 

Турар-жойларни талабаларга ижарага берган фуқаролар ушбу даромади учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўламайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//