Тошкент шаҳрида «Тамерлан» номли сартарошхона очилгани эътирозларга сабаб бўлди

Сақлаш
16:09 / 12.10.2022 865 0

Тошкент шаҳрида «Тамерлан» номли сартарошхона очилгани ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

 

Тележурналист Дилдора Ҳасанова фэйсбукдаги шахсий саҳифасида шундай деб ёзади: «Тошкентда Фанлар академиясининг бурни тагида буюк бобомизни ҳақоратлаб, Тамерлан (Темур чўлоқ) деб сартарошхона очилган. Бу нарса Фанлар академиясидаги бирорта олимнинг ғурурига тегмайдими? Эҳтимол, сочини олдириб чиқар шу ерда? Ёнгинасида туриб, ўзбекнинг устидан кулиб ўтирган анавиларга, бирорта одам кириб гапира оладими? Заррача ғурурингиз борми, ҳей Фанлар академиясидагилар?»

 

Изоҳларда кўпчилик Дилдора Ҳасанованинг фикрини қўллаб-қувватлаган бўлса, бошқалар ном танлаганлар сўзнинг маъносини умуман тушунмаслигини тахмин қилган. Бундан ташқари, бир қанча фойдаланувчилар номни рўйхатдан ўтказишга масъул ташкилотларни ҳам танқид остига олган.

 

 

Тележурналист Дилдора Ҳасанова маълум вақтдан сўнг пост тагидаги изоҳда олимлари бефарқ юрт ривожланмаслигини таъкидлаб, Яшнобод тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда сартарошхона номи олдириб ташланганини маълум қилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//