Жамият
Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Абдулазиз Назировнинг маълумот беришича, йил бошидан бери “Ёшлар дафтари”га киритилган 6216 нафар ёшга 30 миллиард 745 миллион сўм маблағ ажратилган. Буларнинг энг асосийси асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларига сарфланган. Шунингдек “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга кўпроқ таълим контрактини тўлаб бериш масаласида ёрдам кўрсатилган.
“Масалан, 1843 нафар талабага 11 миллиард 630 миллион сўм контракт пулини тўлаб бердик. Режамизда ёшларнинг 3 миллиард 100 миллион сўмлик контрактини тўлаш кўзда тутилган”, – деди Абдулазиз Назиров.
Бундан ташқари, ҳисоботда айтилишича, 1 миллион 163 нафар имконияти чекланган ёшга 1 миллиард 184 миллион сўм бир марталик ёрдам ажратилган.
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ