Ўзбекистонлик шахматчилар ўсмирлар ўртасидаги олимпиадада вице-чемпионга айланди

Сақлаш
19:50 / 11.10.2022 742 0

Озарбайжоннинг Нахчиван шаҳрида 16 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасидаги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси якунланди.

 

Маълум қилинишича, баҳсларда иштирок этган Ўзбекистон-1 терма жамоаси 9 тур якунига кўра, иккинчи ўринни қўлга киритди.

 

Вакилларимиз мусобақа давомида 7 та ғалаба, 1 та дуранг ва 1 та мағлубият қайд этган ҳолда, 15 очко жамғариб, иккинчи ўринни эгаллашди.

 

Биринчи ўринни 18 очко жамғарган Туркия вакиллари банд этишди. Кучли учликка эса Озарбайжон-1 терма жамоаси (13 очко) якун ясади.

 

Шунингдек, ушбу ўсмирлар шахмат Олимпиадасида қатнашган Ўзбекистон-2 терма жамоаси эса 11 очко билан 7-поғонани банд этди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//