1-курсда таҳсил олаётган, ижарада яшайдиган талабаларга сентябрь ва октябрь ойи ижара тўловларининг 50 фоизи тўлаб берилади

Сақлаш
17:21 / 11.10.2022 707 0

Жорий йилда 1-курсда таҳсил олаётган, ижарада яшайдиган талабаларга, истисно тариқасида, сентябр ва октябрь ойи ижара тўловларининг 50 фоизи, Тошкент шаҳрида БҲМнинг 1 бараваригача (ҳозирда 300 минг сўм), қолган ҳудудларда эса БҲМнинг 0,5 бараваригача (ҳозирда 150 минг сўм) ҳеч қандай ижара шартномаси талаб этилмасдан тўлаб берилади. Ижара шартномасини тақдим этган талабаларга ноябрь ойидан тўловлар давом эттирилади.

 

Эслатиб ўтамиз, Ҳукумат қарори билан 2021 йил 1 майдан бошлаб ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан, ота-онасига (қонуний вакилларига) тегишли бўлмаган уйда ижарада яшайдиган талабаларга улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи буджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши белгиланганди.

 

Мазкур имкониятдан фойдаланиш учун ижарада турадиган талабалар ўзи таълим олаётган факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари ёки олий таълим муассасасининг талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//