Жамият
Бугун, 11 октябрь куни соат 05:45да А-373 «Тошкент-Ўш» халқаро автомобиль йўлининг 222,5 километри, «Қамчиқ» довони қисмида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
«Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб кетаётган «Volvo» русумли юк машинаси ҳайдовчиси кутилмаганда бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва 5 тонналик ҳамда 8 тонналик «Isuzu» юк машиналари билан тўқнашган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 8 тонналик «Isuzu»да ёнғин келиб чиққан.
Воқеа жойига ФВВнинг «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари ва ЙПХ ходимлари етиб борган.
Қутқарувчилар махсус асбоб-анжомлар ва техникалар ёрдамида ёнаётган машинани соат 06:07 да ўчиришган. Шунингдек, ҳодиса оқибатларини бартараф этишга Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимига кирувчи ташкилотлар куч-воситалари ҳам жалб этилган.
Қутқарувчилар томонидан воқеа жойида жабрланган 3 нафар юк машиналари ҳайдовчиларига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқлиги қўшимча қилинган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77833
Жамият
56766
Жамият
55997
Жамият
51053
Жамият
//
Изоҳ йўқ