Жамият
2022 йилнинг январь—сентябрь ойларида Ўзбекистон бўйича 34 464 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилган бўлиб, ҳар минг нафар аҳолига тўғри келадиган никоҳдан ажралишлар сони – 1,4 промиллени ташкил этади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Таъкидланишича, ҳудудлар кесимида энг кўп никоҳдан ажралишлар сони Тошкент шаҳри (4433 та) ва Фарғона вилоятига (3979 та) тўғри келади. Ҳар минг нафар аҳолига тўғри келадиган никоҳдан ажралишлар сони бўйича Тошкент шаҳри (2 промилле) ва Сирдарё вилояти (2,0 промилле) энг юқори экани кузатилган.
Ҳудудлар кесимида никоҳдан ажралиш ҳолатлари сони қуйидагича:
Қорақалпоғистон – 1554 та;
Андижон вилояти – 3673 та;
Бухоро вилояти – 1986 та;
Жиззах вилояти – 1231 та;
Қашқадарё вилояти – 2731 та;
Навоий вилояти – 1060 та;
Наманган вилояти – 3250 та;
Самарқанд вилояти – 3799 та;
Сурхондарё вилояти – 2075 та;
Сирдарё вилояти – 1337 та;
Тошкент вилояти – 3845 та;
Фарғона вилояти – 3979 та;
Хоразм вилояти – 1511 та;
Тошкент шаҳри – 4433 та.
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ