Спорт
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ойидаги ФИФА кунлари доирасида Қозоғистонга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.
ЎФА хабарига кўра, Тошкентдаги йиғин доирасида Сречко Катанец шогирдлари Қозоғистон миллий жамоасига қарши 16 ноябрь куни майдонга чиқади. Беллашув соат 18:00 да «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
«Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган миллий жамоамиз учун сўнгги пайтларда ЎФА томонидан кучли спаринг-шериклар танлаб келинмоқда. Қўшниларимиз Европа Миллатлар лигасида муваффақиятли қатнашиб, «В» лига йўлланмасини қўлга киритишди. Минтақамиздаги энг кучли жамоалар баҳси, ўзига хос дерби футбол мухлислари томонидан узоқ кутилган ва катта қизиқиш уйғотадиган воқеага айланиши шубҳасиз», - дейилади ЎФА хабарида.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Қозоғистон миллий жамоалари сўнгги марта 2007 йилда, Чимкент шаҳрида ўтказилган «Алма-ТВ Кубоги» доирасида тўқнаш келган ва ҳакамлик можароси билан ўтган ўйин 1:1 ҳисобида якунланган. Ўзбекистон ўз тарихида Қозоғистон билан 6 марта тўқнаш келган ва 2 бор ғалаба қозониб, 1 маротаба ютқазган. 3 та баҳс эса дуранг натижа билан якунланган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ