Жиноят кодексига маданий бойликлар ноқонуний айланмаси бўйича жавобгарлик нормаси киритилади

Сақлаш
15:01 / 11.10.2022 608 0

«Маданий бойликлар ноқонуний айланмасига қарши курашиш чоралари кучайтирилиши муносабати билан Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

 

Лойиҳа маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, улар ноқонуний айланмасини олдини олиш бўйича тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

Лойиҳа билан Жиноят кодексига қуйидаги ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик киритилмоқда:

 

моддий маданий бойликларни Ўзбекистон божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтиш;

 

алоҳида тарихий, илмий, бадиий ёки маданий аҳамиятига эга бўлган ашёлар ва ҳужжатларни талон-торож қилиш (усулидан қатъи назар);

 

Ўзбекистон ва хорижий давлатлар халқлари бадиий, тарихий ва археологик мероси ашёларини Ўзбекистон ҳудудига қайтармаслик.

 

Соҳада ҳуқуқбузарликлар олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида алоҳида қимматга эга бўлган ашёларни талон-торож қилганлик учун алоҳида жавобгарлик чорасини белгилаш ва уларни содир этганлик учун жиноий жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда. Жиноят кодекси 169-1-модда билан тўлдирилиб, ушбу жиноят бўйича субъект ёшини 14 ёш этиб белгилаш таклиф этилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//