Илм-фан
Ҳар йили 7 октябрь кунини Халқаро пахта куни сифатида кенг нишонлаш анъанага айланиб бормоқда. Хусусан, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтига пресс-тур ташкил этилди. Журналист ва блогерлар институтнинг тажриба участкасида пахта парвариши ва янги технологиялари билан таништирилди.
Тадбир аввалида Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор, «Уруғчилик ва уруғшунослик» лабораторияси мудири Шуҳрат Козубаев Ўзбекистоннинг пахта етиштириш имкониятлари, пахта саноатига инновацияларни жорий этилаётгани хусусида маълумот берди.
Ташриф давомида ОАВ вакиллари Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти қошидаги Ўзбек-Хитой ғўза биотехнологияси лабораторияси, пахта уруғи генофонди ва коллекцияси, ноёб пахта навлари сақланаётган иссиқхона фаолияти билан танишдилар. Бундан ташқари, «Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси» лабораториясининг тажриба майдонида етиштирилаётган оқ ва табиий рангли ғўза навлари намуналари, гармселга (иссиқ шамол) чидамли ғўза дурагайлари ва наслчилик материаллари билан танишишди.
Институтнинг профессор олимлари ҳамда ёш тадқиқотчилари стратегик аҳамиятга молик генофонд, табиий рангли пахта ҳақида сўзлаб беришди.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда Ўзбекистон ғўза экин майдони бўйича (1,0-1,1 млн. гектар) дунё мамлакатлари орасида олтинчи ўринни, пахта толасини етиштириш бўйича бўйича (0,8-0,9 млн. тонна) бешинчи-олтинчи ўринни эгаллаб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Ўзбекистон Президенти ҳузурида Пахтачилик кенгаши ташкил этилди. Кенгаш пахта ҳосилдорлигини ошириш бўйича самарали тизимни жорий қилиш, пахта етиштиришда илм ва инновацияларга асосланган уруғчилик, нав танлаш, ерга ишлов бериш, ўғитлаш, суғориш ишларини йўлга қўйиш орқали пахта-тўқимачилик соҳасида экспорт ҳажмлари ва даромадни ошириш йўналишида фаолият юритади.
Маълумот учун, 2019 йилнинг 7 октябрида Жаҳон савдо ташкилоти, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) котибиятлари билан ҳамкорликда, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси (УНCТАД), халқаро савдо маркази (ИТC) ва халқаро пахта бўйича маслаҳат қўмитаси (ИCАC) биринчи марта жаҳон пахта кунини эълон қилди.
Фото: Холида МУСУРМОНОВА
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ