"Муаммо, ечим, натижа" нотиқлик танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Сақлаш
16:27 / 01.11.2021 895 0

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан иқтидорли нотиқ ёшларни кашф этиб, нутқ маданиятини ривожлантириш баробарида, ўзбек тили нуфузини ошириш мақсадида "Муаммо, ечим, натижа" нотиқлик танловини ўтказди. Ушбу танлов бир неча босқичда ташкил этилиб, сўнгги Республика босқичига 10 нафар ёшлар етиб келди ва ғолиб деб топилди.

Танловдан кўзлаган мақсад ёшлар ўртасида нутқ маданиятини ошириш, адабий тил ва унинг нормаларига риоя қилинишини тарғиб қилиш, шунингдек, адабий тил бойликлари ва воситаларидан мақсадга мувофиқ, шароит ва услуб тақозосига кўра ўринли фойдалана олиш кўникмасини бериш ва ёшларни қўллаб-қувватлашдир.

Беллашувда 17 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлардан аризалар жорий йилнинг 15 июлидан – 10 август санасига қадар @notiq_motivatsionbot орқали қабул қилинди. Талабгорлар ариза йўллаш баробарида эркин мавзуда тайёрлаган 1 дақиқали видеороликни юборишлари сўралди. Экспертлар томонидан юборилган ведеороликлар кўриб чиқилиб, ғолиблар анқиланди.

Қувонарлиси, ғолиблар қаторида ЎзЖОКУ талабалари ҳам бор. Айни соҳада олаётган назарий ва амалий билимларини синовдан ўтказиб, юқори натижани қайд этган ғолибларимиз 3-босқич талабаси Чарос Шодмонқулова ва 1-босқич сиртқи таълим талабаси Сардорбек Исроиловлардир.

Ғолиблар Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қимматбаҳо совғалар ва китоблар жамланмаси билан тақдирланди.


Ситора ЙЎЛЧИЕВА, ЎзЖОКУ
Иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими мутахассиси

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//