Ўзбекистонда эгизаклар энг кўп туғилаётган ҳудудлар маълум қилинди

Сақлаш
14:10 / 10.10.2022 657 0

Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь–cентябр ойларида республика бўйича жами 14 803 нафар эгизак чақалоқ туғилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

 

Қўмита маълумотларига кўра, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1011 тага кўп.

 

Ҳудудлар кесимида 9 ойда туғилган эгизак чақалоқлар сони қуйидагича бўлган:

 

Қорақалпоғистон Республикаси — 714 нафар;
Андижон вилояти — 1328 нафар;
Бухоро вилояти — 758 нафар;
Жиззах вилояти — 656 нафар;
Қашқадарё — 1532 нафар;
Навоий вилояти — 492 нафар;
Наманган вилояти — 1345 нафар;
Самарқанд вилояти — 1716 нафар;
Сурхондарё вилояти — 1259 нафар;
Сирдарё вилояти — 388 нафар;
Тошкент вилояти — 1190 нафар;
Фарғона вилояти — 1338 нафар;
Хоразм вилояти — 711 нафар;
Тошкент шаҳри — 1376 нафар.

 

Маълумот ўрнида, 2022 йилнинг январь—сентябрь ойларида республика бўйича 681 760 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЙ органларида қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 11 085 тага кўп.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//