Жамият
Сурхондарё вилоятининг Денов ва Шеробод туманларида Маънавият ва маърифат масканлари фойдаланишга топширилди.
Мазкур тадбирларнинг тантанали очилиш маросимида Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими раҳбари Наргиза Раҳматуллаева ҳамда туман ҳокимликларининг мутасадди раҳбарлари, ёзувчи, шоирлар, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Маънавият ва маърифат йўлида амалга ошириладиган ишларнинг ривожланиши учун кўмаклашадиган масканларнинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар амалга оширилаётган улкан ишлар, халқимизда юрт равнақи учун дахлдорлик, масъулият туйғуси сезиларли равишда ўсгани, озод ва обод ватанимизда инсон қадри улуғланаётгани, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, халқимизнинг осуда ҳаёти, гўзал ва бетакрор ватанимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиз эканини таъкидлашди.
Қайд этиш керак, ушбу Маънавият ва маърифат масканлари маънавий-маърифий ишларни мувофиқлаштириш билан биргаликда ижтимоий–маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар онги ва қалбида маънавий фазилатларни юксалтиришга хизмат қилади.
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ