Наманган тажрибаси: Оғир ҳудудлар обод манзилларга айланмоқда

Сақлаш
00:44 / 09.10.2022 651 0

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида Поп туманининг энг обод маҳаллаларидан бирига айланган Уйғурсой маҳалласида Обод марказ ва «Маънавият ва маърифат маскани»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

 

Ушбу масканнинг очилиш маросимида Ички ишлар вазири ўринбосари генерал майор Азиз Икрамов, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, вилоят ҳамда туман сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

 

 

Ички ишлар вазирлигининг ташаббуси билан 5 млрд. сўмлик маблағлар ҳисобига аҳолини бандлигини таъминлаш ва ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун спорт (workout, волейбол, баскетбол ҳамда футбол) майдончалари барпо қилинди. Шу билан биргаликда йиллар давомида қаровсиз бўлган ачинарли ҳолатдаги Маданият биноси қайта таъмирланиб, муҳташам Маънавият ва маърифат марказига айлантирилди.

 

 

 

 

 

Қайд этиш зарур, жорий йил бошида вилоят бўйича 28 та оғир ҳудудлардаги МФЙларни ривожлантириш бўйича алоҳида Ҳудудий дастур қабул қилинган эди. Жумладан, Поп туманининг Уйғурсой маҳалласида ичимлик ва оқава суви, электр таъминотини яхшилаш, ички йўлларни ҳамда кўп қаватли уйларни таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Уйғурсой маҳалласида 23 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига бунёдкорлик ишлари олиб борилди.

 

Уйғурсойда 10,0 км ички йўллар шағаллаштирилди, 2 км ички йўллар цемент бетон қопламаси билан янгитдан қурилди, 1 км ички йўл асфальтлаштирилди, 18,0 км ичимлик суви тармоғи тортилди ва 1 та сув иншооти қайта реконструкция қилинди. Бундан ташқари, 2,1 км электр тармоғини янгитдан қурилиб, 2 дона янги трансформатор ўрнатилди, 70 дона таянч устунларни янги бетон таянч устунларига алмаштирилди. Ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 29 та кўп қаватли уйларни мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

 

Маҳалладаги оилавий шифокорлик пункти таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Келгусида ушбу ишларнинг узвий давоми сифатида мактабгача таълим муассасаси ва умумий ўрта таълим мактаби капитал реконструкция қилиниши режалаштирилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//