Жамият
Республика Марказий банки томонидан «Фуқаролик кодекси»нинг 248-моддасига (Пул мажбурияти бўйича талабларни қондириш навбати) ўзгартиш киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси оммавий муҳокамага тақдим этилди.
Унга кўра, жисмоний шахсларга ажратилган микроқарз ёки кредит (тадбиркорлик фаолияти учун ажратилган кредитлар бундан мустасно) бўйича амалга оширилган тўлов миқдори, агар қарз олувчининг мажбуриятларини бажариш учун етарли бўлмаса, қарз олувчининг қарзи тартиби ўзгартирилмоқда. Жумладан дастлаб:
Кодекснинг олдинги таҳририда амалга оширилган тўлов суммаси пул мажбуриятини батамом бажариш учун етарли бўлмаганида, бошқа келишув бўлмаса, у энг аввало кредиторнинг ижрони олишга қаратилган чиқимларини, сўнгра фоизларни, унинг қолган қисми эса — қарзнинг асосий суммасини узиши белгиланган.
Ушбу ўзгартириш билан жисмоний шахсларга ажратилган микроқарз ёки кредит бўйича биринчи навбатда асосий қарзнинг қайтарилишига эришиш билан биргаликда қарзни тўлашга рағбатлантиради ва қарз юкини камайтиришга хизмат қилади, дейилади лойиҳа ҳужжатида.
Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда хорижий давлатлар, жумладан, Озарбoйжон, Россия Федерацияси, Қирғизистон Республикаси ҳамда Қозоғистон Республикаси қонунчилиги ва амалиёти ўрганилди.
Лойиҳани амалга ошириш учун Давлат бюджети ва бошқа манбалардан харажатлар талаб этилмайди.
Мазкур қонуннинг қабул қилиниши аҳолининг кредитларни қайтариш қобилиятини яхшилашга, кредит ташкилотларида муаммоли кредитларнинг жами кредит портфелидаги улушини камайишига, аҳолидан кредит тўловлари билан боғлиқ келиб тушаётган мурожаатларнинг камайишига хизмат қилади.
Муҳокамалар 21 октябргача давом этади.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Спорт
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Рустам
12:01 / 01.01.1970
Жуда яхши бўларди.инсонлар анча оғир вазиятдан осонроқ чиқади.