Жамият
«Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг Ғузор тумани электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Nasafnews хабар тарқатди.
Қайд этилишича, воқеа 5 октябрь куни содир бўлган. 1972 йилда туғилган марҳум ходим ҳамкасблари билан «Ғузор-Совбог» фидерининг «Микоп» шохобчасини авариядан кейин кўрикдан ўтказган. Шу куни соат 14:30 ларда фидерга кучланиш берилган.
Соат 15:30 ларда истеъмолчи билан келишган ҳолда бригада ўзбошимчалик билан «Охунбобоев» фидерининг 36-таянчидан истеъмолчи таянчига ўтадиган симларни ечиш вақтида электрчи Ғ.Б. кучланиш остида қолган.
Бошқа ходимлар жабрланувчи Ғ.Б.ни таянчдан тушириб, биринчи ёрдам кўрсатиб, тез ёрдам чақирган. Аммо ходим воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳозирда мазкур воқеа сабаблари ўрганилаётгани қўшимча қилинган.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77692
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ