Жамият
Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги 21-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида 6 октябрь куни бахтсиз ҳодиса юз бериб, тарбияланувчи И.Ж. (2018 йилда туғилган) вафот этди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 4 ёшли тарбияланувчи И.Ж. ташкилот ҳудудидаги болалар ўйин майдонидаги темир айланада ўйнаган ва эҳтиётсизлик натижасида ҳаёт учун хавфли бўлган жароҳатлар олган. Ўлимнинг аниқ сабаби ва вақти аниқланмоқда.
Айни пайтда иш прокуратурага ўтказилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Эҳтиётсизлик оқибатида воқеа содир бўлган вақтдаги масъул шахсларга нисбатан қонунчиликда назарда тутилган чоралар қўлланади.
Мазкур бахтсиз ҳодиса туфайли 21-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори лавозимидан озод этилиб, вилоят мактабгача таълим бошқармаси ва туман мактабгача таълим бўлими раҳбариятига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланган. Тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчисига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мактабгача таълим вазирлигининг масъул ходимлари ҳолатни назоратга олган.
«Мактабгача таълим вазири томонидан бундай ҳолатлар такрорланмаслиги ҳамда болалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида республикадаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги ўйин майдончаларида жойлашган хавфли темир конструкцияларни инвентаризациядан ўтказиш, уларни демонтаж қилиш, шунингдек, идоравий қурилиш меъёрлари ва талабларига мувофиқлаштириш топшириғи берилди», — дейилади вазирлик хабарида.
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ