Жамият
Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида доимий аҳоли сонининг фоиздаги улуши бўйича учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Қўмитаси маълумотларида айтилишича, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикадаги доимий аҳоли сони 35,3 млн. кишини ташкил этган.
Таҳлилларга кўра, 2022 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида доимий аҳоли сонининг фоиздаги улуши бўйича учинчи ўриндан жой олган — 11,9 %. Бу борада етакчилик қилаётган Россияда бу улуш 51,3 % тенг.
МДҲ давлатларида доимий аҳоли сонининг фоиздаги улуши қуйидагича кўриниш олди:
— Россия –51,3 %;
— Украина – 14,6 %;
— Ўзбекистон – 11,9 %;
— Қозоғистон – 6,5 %;
— Озарбайжон – 3,5 %;
— Беларус – 3,3 %;
— Тожикистон – 3,2 %;
— Қирғизистон – 2,3 %;
— Туркманистон – 1,5 %;
— Арманистон – 1,0 %;
— Молдова – 0,9 %.
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ