Маданият
Кеча, 31 октябрь куни «Миллий» телеканалида намойиш этилган «Безори» ҳинд бадиий фильмида ахлоққа зид кадрлар эфирга узатилган. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Телеканал раҳбарияти мазкур ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.
Маълум қилинишича, одатда, хорижий фильмлардаги миллий менталитетимизга зид бўлган ва руҳан салбий таъсир етувчи эпизодлар олиб ташланади.
Бироқ эҳтиётсизлик ва техник хатога кўра, 31 октябрь куни соат 08.40 да намойиш етилган фильмда эфир маданиятига зид қисқа эпизод кетиб қолган.
«Масъул ижодкорлар ва ходимларга тегишли чора кўрилди.Бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигига ҳаракат қилган ҳолда, ижодий жамоамиз номидан томошабинлардан узр сўраймиз», дейилади баёнотда.
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77866
Жамият
56790
Жамият
56016
Жамият
51071
Жамият
//
Изоҳ йўқ