Жамият
Шу йилнинг 7 сентябрь куни Тошкентнинг Яшнобод туманида 500 дан ортиқ дарахт ёниб кетди. Ҳодиса «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғи рўпарасида содир бўлган.
Депутат Расул Кушербаевнинг Тошкент шаҳар прокуратурасига таяниб хабар қилишича, Яшнобод туманидаги «Мусамухамедова-Джураева Дилфуза» фермер хўжалигига тегишли майдонда жами 533 туп, шундан 2 туп ёнғоқ, 446 туп олхўри, 83 туп терак дарахтлари номаълум шахслар томонидан ёқиб юборилгани аниқланган. Ўсимлик дунёсига етказилган зарар 134,9 млн сўмни ташкил этган.

Ҳолат юзасидан Яшнобод тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 198-моддаси 1-қисми (Оловга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш натижасида экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилишига ёки бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.
Яшнобод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Gazeta.uz’нинг Бош прокуратура маълумотларига таяниб ёзишича, ёнғинга қуруқ ўтга ташланган ўчирилмаган сигарет қолдиғи сабаб бўлган.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77692
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ