Википедиядаги ўзбек тилидаги мақолалар сони 180 мингга яқинлашди

Сақлаш
09:10 / 06.10.2022 677 0

Кеча «WikiStipendiya» марафонининг шу кунгача бўлган натижалари сарҳисоби, янги лойиҳалар тақдимоти ва оралиқ танловлар ғолибларини тақдирлаш маросимига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

 

Эслатиб ўтамиз, марафонга жорий йилнинг 20 май куни старт берилган эди. Ўша пайтда Википедиядаги ўзбек тилидаги мақолалар сони 140 348 та бўлган.

 

Айни пайтда эса 178 025 тага етган. Таҳрирлар сони эса 2 559 272 тадан, 2 995 023 тага етган. Фаол фойдаланувчилар сони эса 388 тадан, 803 тага ортган.

 

Тадбирда оралиқ танловларнинг биринчи ва иккинчи мавсуми ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

 


Иккинчи мавсум совриндорлари билан танишинг:

 

„Энг яхши таҳрирчи» танлови ғолиби – Ҳумоюн Қодиров;

 

„Аёллар, уларнинг ҳуқуқлари ва жамиятдаги ўрни мавзусида энг яхши контент яратувчи» танлови ғолиби – Одилбек Ирисқулов;

 

„Спорт мавзусида энг яхши контент яратувчи» танлови ғолиби – Wikinewpages;

 

„Энг яхши тадқиқотчи» танлови ғолиби – Умид Бақоев.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси